"Реал"га Англия юлдузи керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут» жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Испаниянинг етакчи клубларидан бири диққат марказига тушди. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Мигель Серрано хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, 23 ёшли инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олишни Мадриднинг «Реал» клуби режалаштирмоқда. Скоттнинг трансфер қиймати тахминан 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июни охиригача мўлжалланган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Алекс Скоттга «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Скотт бешта ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва бир марта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!