"Реал"га Виржил ван Дейк керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» жамоасининг марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 35 ёшли нидерландиялик футболчини жамоага олиб келиш ташаббуси шахсан «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньодан чиққан. Янги мавсум стартонда мадридликлар ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келаётгани айтилмоқда. «Ливерпуль» билан ван Дейк ўртасидаги шартнома келаси ёзда ниҳоясига етади. Football Insider маълумотича, англиялик клуб ҳимоячи билан битимни узайтиришни режалаштираётгани йўқ.

Хабарга кўра, ван Дейкнинг трансфери аллақачон қишки ойнада амалга ошиши мумкин. Акс ҳолда, 2027 йил ёзида тажрибали ҳимоячи жамоани эркин агент сифатида тарк этиши эҳтимоли бор.

Жорий мавсумда ван Дейк барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда олти учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!