Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" ганалик истеъдодни трансфер қилишга жуда яқин

Мадридликлар ёш истеъдод учун курашмоқда

Испания матбуоти хабарига кўра, «Логроньес» жамоасида тўп суриб келаётган ганалик ярим ҳимоячи Латиф Иссман «Реал Мадрид» сафига ўтиши арафасида турибди.

Манбаларга кўра, мадридликлар футболчи трансфери бўйича деярли келишувга эришган. Иссманнинг «Реал» тизимига қўшилишига фақат расмий расмиятчиликлар қолгани айтилмоқда. Ёш хавбек келаси мавсумда клубнинг фарма жамоаси — «Кастилья» шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган.

Айни пайтда «Реал» Ла Лиганинг жорий мавсумида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби ҳисобида 24 очко бор. Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа пешқадам «Барселона»дан бор-йўғи уч очкога орқада қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ