"Реал" Ҳакимини ортга қайтармоқчи

  • 31 Oct 20:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ҳуқуқлари ПСЖга тегишли бўлган ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Испания чемпионатига қайтиши мумкин. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, марокашлик футболчини "Реал Мадрид" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Ҳакими "қироллик клуби"да 2017 йилдан 2020 йилгача тўп сурган. Африкалик футболчининг парижликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

24 ёшли футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!