"Реал" ҳеч ким кутмаган юлдузни нишонга олди
Мадриднинг «Реал» клуби келгусида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Transfer News Live нашрининг TEAMtalk манбасига таяниб хабар беришича, «қироллик клуби» раҳбарияти англиялик футболчини жамоа марказини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда.
«Арсенал» раҳбарлари эса «Реал»нинг қизиқиши ҳақида яхши хабардор ва шу боис Райс билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда.
Деклан Райснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали 27 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 120 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар