"Реал" ҳимоячисидан узоқ муддатга айрилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио жиддий жароҳат туфайли узоқ муддатга майдондан четда қолиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчи ўнг оёғидаги узоқ давом этаётган ноқулайлик сабабли жарроҳлик амалиётига рози бўлиш арафасида турибди. 

Агар операция ўтказилса, Асенсионинг тўлиқ тикланиши камида икки, кўпи билан уч ой вақт талаб қилиши мумкин.

Қизиғи шундаки, жорий мавсумда Рауль Асенсио ҳалигача «Реал» таркибида бирор дақиқа ҳам майдонга тушгани йўқ. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!