"Реал" ҳимоячисини сотиб юборди
Мадриднинг «Реал» жамоаси 26 ёшли ҳимоячи Фран Гарсияни «Бетис» клубига сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, Гарсия «Бетис» сафини 4 миллион евро эвазига тўлдириши кутилмоқда.
Шунингдек, «Қироллик клуби» футболчининг кейинчалик бошқа жамоага сотилишида тушадиган трансфер пулининг 50 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Фран Гарсия 2023 йилдан буён «Реал» таркибида тўп суриб келаётган эди. У бунгача «Райо Вальекано» клубида ўйнаган. Ўтган мавсумда ҳимоячи мадридликлар сафида 23 та ўйин ўтказди, бир гол урди ва бир марта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар