"Реал" ҳимоячисини трансферга қўяди
«Реал Мадрид» ҳимоячи Рауль Асенсио келажагига оид аниқ қарор қабул қилди. Бу ҳақда футбол бозори бўйича ишончли манба ҳисобланган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, мадридликлар Асенсио хизматларига энди эҳтиёж сезмаяпти. Клуб футболчини трансфер рўйхатига қўйишни режалаштирган. Бу қарор ҳимоячи жарроҳлик амалиётидан тўлиқ тикланиб, майдонга қайтганидан сўнг, 2027 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.
Рауль Асенсио – «Реал» тарбияси. У клуб академиясидан етишиб чиққан ва ҳозирги меҳнат шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар