"Реал" ҳимояга "Сити"дан идеал вариант топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" таркибида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Йошко Гвардиол ёзги трансфер ойнасида "Реал Мадрид" учун энг муҳим мақсадлардан бирига айланган.

Италиялик инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, мадридликлар хорватиялик футболчини ҳимоя чизиғини кучайтириш учун "энг мос номзод" сифатида кўрмоқда. 

"Реал" раҳбарияти жамоага марказий ҳимоячи сифатида ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай оладиган универсал футболчи қўшилишини истаяпти. Клуб ичида Гвардиол айнан шундай талабга жавоб берадиган ўйинчи сифатида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити" 24 ёшли ҳимоячини сотиш ниятида эмас. Англияликлар унинг шартномасини узайтириш бўйича режа тузмоқда. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Йошко Гвардиолнинг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!