"Реал" ҳужумчиси ҳар 13 дақиқада гол уряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карлос Эспи жорий мавсумда жуда юқори самарадорлик кўрсатмоқда.

21 ёшли янги футболчи ҳали Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа таркибида бирор марта асосий таркибдан майдонга тушмаган. Шунга қарамай, у олти ўйинда жами 38 дақиқа майдонда бўлиб, учта гол уришга улгурди. 

Ҳисоб-китобга кўра, ёш испанияликка ҳар бир гол учун ўртача 13 дақиқадан ҳам камроқ вақт кифоя қилмоқда.

Карлос Эспи ўтган ёзда «Леванте» клубидан «қироллик» жамоаси сафига қўшилган. Унинг трансфери 25 миллион евро атрофида баҳоланган. Чоршанба куни форвард Лига чемпионлари доирасида «Реал»га «Рома» устидан иродали ғалабани таъминлашга ёрдам берди. У захирадан майдонга тушгач, учрашув охирида рақиб дарвозасини ишғол этди ва ҳисоб 4:3 кўринишида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!