
"Реал" ҳужумчиси жамоадан кетишга тайёр
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиб, бошқа клубга ижарага ўтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, ОАВ бразилиялик футболчининг "Реал"да кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олиб, Эндрикни вақтинчалик бошқа клубга ўтиши ҳақида мунтазам равишда маълумот тарқатмоқда.
18 ёшли футболчи жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 33 та ўйинда иштирок этган бўлса-да, атиги 700 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу эса, бразилиялик футболчи ўртача ҳар ўйинда 21 дақиқа ўйнаганини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган ёзда "Палмейрас"дан "Реал" сафига келиб қўшилган эди. Transfermarkt портали Эндрикнинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар