“Реал” икки юлдузни текин олади

CHERY AUTO

“Реал” келаси мавсум олдидан таркибини янгилаш ва кучайтириш мақсадида айрим трансферларни режалаштирмоқда.

Мадридликлар замонавий футболнинг икки машҳур ҳимоячисини эркин агент мақомида ўз сафига бепул қўшиб олишни кўзлаган.

Cope нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари ёзда “Ливерпуль”дан Трент Александер-Арнольд ва “Бавария”дан Альфонсо Дэвисни трансфер қилади.

Ҳар икки ўйинчининг ўз жамоалари билан шартномаси 30 июнь куни якунланади. Улар муҳитни ўзгартириш мақсадида клубларининг янги битимларини қабул қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!