"Реал" иккита супертрансферга қўл урмоқда
«Реал» 2027/28 йилги мавсум учун режаларини белгилаб олди
Мадриднинг «Реал» клуби 2027/28 йилги мавсум бошланишидан олдин икки муҳим трансферни амалга оширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда футбол бозоридаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти аввало жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячини жамоага қўшиб олишни режалаштирган. Шу билан бирга, клуб яна бир муҳим йўналиш — ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни стратегик вазифа сифатида қўйган.
Манба таъкидлашича, мадридликлар янги ярим ҳимоячи трансфери орқали Родри билан боғлиқ вазиятга ўхшаш ҳолат такрорланишининг олдини олишни истамоқда. Яъни, келажакда жамоа учун асосий фигурага айланадиган ўйинчини олдиндан жамоага мослаштириб бориш режалаштирилган.

Изоҳлар (0)