"Реал" жаҳон чемпионига харидор
Испания терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ҳануз мадридлик «Реал» скаутлари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, Субименди «қироллик клуби»нинг яқин келажакдаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда. «Реал» раҳбарияти футболчининг Лондондаги ҳолати ва ўйин амалиётини яқиндан кузатиб бормоқда.
27 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ҳозирча «Арсенал» таркибида асосан ротация ўйинчиси сифатида майдонга тушмоқда. Мартин 2025 йил ёзида лондонликлар сафига қўшилган, унинг амалдаги шартномаси эса 2030 йил июни охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар