"Реал" Калафьорининг агенти билан учрашув ўтказди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳимоячиси Рикардо Калафьори "Реал Мадрид"нинг эҳтимолий янги трансферлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, италиялик марказий ҳимоячи мадридликлар сафида Давид Алабага ўринбосар сифатида кўриб чиқилмоқда. Қайд этилишича, "Реал Мадрид" раҳбарияти Калафьорининг агенти билан футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан учрашув ўтказган.

Шунингдек, жамоани шу ҳафта бошқариб олиши кутилган Жозе Моуриньо ҳам "Арсенал" футболчисининг ўйинини юқори баҳолаётгани таъкидланмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 24 ёшли ҳимоячи 55 миллион еврога баҳоланган. Унинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!