“Реал” катта ўзгариш қилади

Гранд клублар муваффақиятида легионер катта ўрин тутади. Бироқ “Реал” тез орада таркибни испан футболчилари билан бойитишга қарор қилди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, мадридликлар ўз сафига бир неча испан футболчиларини қўшиб олиш бўйича иш бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Улар бу орқали таркибда баланс ўрнатмоқчи.

Жамоанинг аксарият ўйинчилари бошқа мамлакатлардан келган.

Мунтазам майдонга тушаётганлар орасида дарвозабон Кепа Аррисабалага, ҳимоячилардан Даниэль Карвахаль, Начо, Фран Гарсия, ярим ҳимоячилардан Лукас Васкес, Браим Диас, ҳужумчи Хоселу Испания паспортига эга холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!