"Реал" "Лестер"даги янги истеъдодни нишонга олди
Арзон пайтида олиб қолиш керак
«Реал Мадрид» клуби «Лестер» ярим ҳимоячиси Луис Пейж трансфери учун курашга қўшилгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълумот берди.
18 ёшли футболчи учун англияликлар 15 миллион фунт атрофида маблағ сўраётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, «Лестер» клуби Пейжни камида мавсум охиригача жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Ёш ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Луис Пейжни 4 миллион евро атрофида баҳолаган. Оммавий ахборот воситаларига кўра, футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Изоҳлар (0)