"Реал Мадрид" бугун ҳимоячи трансферини эълон қилади!

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бугун расман "Бенфика" сафида тўп сураётган Альваро Каррераснинг трансфери ҳақида эълон қилади. Бу ҳақда "The Athletic" ва "El Chiringuito TV" хабар берди.

Tecno

22 ёшли испаниялик ҳимоячи учун "қироллик клуби" 50 миллион евро тўлайди. Каррераснинг тақдимоти сешанба куни ўтказилиши кутилмоқда.

Alvaro Fernandez Carreras of SL Benfica react during the FIFA Club World Cup 2025 group C match between CA Boca Juniors and SL Benfica at Hard Rock...

Қизиқ томони шундаки, Альваро – "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб академиясида 2017 йилдан 2020 йилгача ўйнаган. Кейинчалик "Манчестер Юнайтед" сафига ўтган, сўнгра Португалиянинг "Бенфика" жамоасида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, чап қанот ҳимоячиси Португалия клуби сафида умумий 68 та беллашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!