“Реал Мадрид” катта трансфер устида ишламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” “Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Манбага кўра, АПЛнинг сўнгги турида “Сандерленд”га қарши учрашув аргентиналик футболчи учун лондонликлар сафидаги охирги ўйин бўлиши мумкин.

25 ёшли ярим ҳимоячига “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу кўп жиҳатдан Родрининг келажагига боғлиқ. Агар “Реал” испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олса, Фернандес “шаҳарликлар” учун асосий вариантга айланиши мумкин.

“Аристрократлар”да эса футболчи билан хайрлашиш эҳтимоли ортиб бораётгани айтилмоқда. Сабаби, мураккаб ўтган мавсум давомида Энцо бош мураббий Лиам Росеньор қўл остида бир неча бор асосий таркибдан четда қолган.

Лондонликлар музокараларга тайёр, аммо клуб бир неча йил аввал “Бенфика”га тўланган 121 миллион еврони қайтариб олиш қийин бўлишини тушуниб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!