"Реал" "Мальорка"ни хотиржам енгди (Видеошарҳ)

TIGGO 2 PRO

Испания Суперкубоги доирасида "Реал Мадрид" "Мальорка" билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Жуд Беллингем ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада Диас иккинчи голни киритди. Родриго эса ўйиннинг 90+5-дақиқасида ҳисобни йириклаштириб қўйиб, "қаймоқранглилар"нинг финалга йўл олишини таъминлади. 
 
Финалда эса "қироллик клуби"ни каталониянинг "Барселона" клуби кутиб турибди. Ушбу тўқнашув 12 январь куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган. ​

Қуйида ушбу баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!