"Реал" машҳур ҳужумчидан воз кечди
Европа матбуоти хабарига кўра, «Реал Мадрид» таркибида тўп сураётган бразилиялик вингер Родриго қишки трансфер ойнасидан сўнг жамоасини алмаштириши мумкин.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар футболчини қишда сотиш ёки ижарага бериш эҳтимолини ўрганмоқда. Ҳозирча Родриго жароҳатидан тикланиш жараёнида. Шу боис, у яқин мавсумда асосий таркибда доимий ўрин олиши кутилмаяпти.
Transfermarkt портали Родригонинг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Бу мавсум олдидан «Реал»да муҳим ўзгариш рўй берди – жамоани тажрибали мутахассис Жозе Моуриньо қабул қилиб олди.

Фикрлар