“Реал” машҳур юлдузни бепул олади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби келаси ёзда эркин агент мақомини оладиган Рубен Невеш атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб боришга киришди.

Tecno

“Қироллик клуби” қишки трансфер ойнаси даврида майдон марказини кучайтиришни режа қилмаган. Ўзгариш ёзда амалга оширлади.

Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, мадридликлар учун яхши вариантлардан бири – Португалия терма жамоаси ва “Ал-Ҳилол” клубининг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Рубен Невеш бўлиб, унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди.

Таъкидланишича, саудияликлар агар футболчи учун 15–20 миллион евро миқдорида таклиф тушса, футболчини жорий қишда сотишга тайёр.

Невеш 2023 йил ёзидан буён “Ал-Ҳилол” сафида тўп суради. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этиб, беш гол ва бир голли узатма қайд этди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати  25 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!