"Реал" Мастантуони бошқа Европа клубига юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью ҳозирча аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуонони жамоа режаларида кўрмаяпти.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Мадрид клуби раҳбарияти 18 ёшли футболчини ижарага жўнатиш бўйича қарор қабул қилган. Шу билан бирга, уни яна «Ривер Плейт»га қайтариш варианти кўриб чиқилмаяпти. «Реал» Мастантуоно учун 2026/27 йилги мавсумда Европада янги жамоа топишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мадридликлар истиқболли аргентиналик футболчи трансфери учун 45 миллион евро тўлаган эди. Аммо ҳужумкор ярим ҳимоячи Европадаги илк мавсумида кутилган даражада ўйин кўрсата олмади: 35 учрашувда учта гол урди ва бир марта голли пас берди, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!