“Реал”: Мбаппе гапида туролмайди

Франциялик журналист Фредерик Эрмель Килиан Мбаппе атрофидаги воқеаларни таҳлил қилиб берди ва 24 ёшли ҳужумчи ПСЖ билан шартномани узайтирганидан кейин “Реал”нинг реакциясига ойдинлик киритди.

- Аслида “Реал” раҳбарияти бу ёз Килиан Мбаппе Мадридга кўчиб ўтишига ишонмаган эди. ПСЖ вужудга келган зиддият туфайли тўпурарини сотиб юборишга қарор қилганида ҳам “Реал” бу трансфер учун 250 миллион евро сарфлашга тайёр эмас.

Мен “Реал” мутасаддилари билан бу борада суҳбатлашганимда воқеа фақат ПСЖ ва Килиан Мбаппега тегишли эканини айтишди. Клуб хўжайини Флорентино Пересга Мбаппенинг ПСЖ билан шартномани узайтирмаслиги тўғрисидаги мактуби ҳақида айтганимда, у Мбаппе Парижда қолишига амин эканини таъкидлади.

Мбаппенинг сўзлари “Реал”га ҳеч қандай таъсир қилмади. Мадридликлар француз ҳужумчисига ўтган йилгидек жиддий қизиқиш билан қарамаяпти. Улар Мбаппенинг 2022 йилдаги ҳаракатларини тушунгани йўқ.

“Реал” вакиллари Мбаппени беқарор ва гапида тура олмайдиган ўйинчи сифатида қабул қилмоқда ва шу боис, ҳужумчи атрофидаги воқеалар “Реал”ни у қадар қизиқтирмайди, - деди  Фредерик Эрмель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!