“Реал” Мбаппени хурсанд қилди
Мадриднинг “Реал” клуби келаси мавсумда ўз ўйин услубини ҳужумчи Килиан Мбаппе атрофида қуришни режалаштирмоқда. Бу лойиҳани машҳур мураббий Жозе Моуриньо бошқаради.
Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, жамоа француз ҳужумчисининг жарима майдони ташқарисида кўпроқ тўп қабул қилиши ва олдида эркин ҳудудга эга бўлишига мос ўйин услубини шакллантирмоқчи. Шу боис у анъанавий марказий ҳужумчи вазифасида эмас, балки эркинроқ ролда ҳаракат қилади.
“Қироллик клуби” Мбаппени лойиҳанинг асосий таянчи деб ҳисобламоқда ва трансфер сиёсатини ҳам унга мос футболчиларни жалб қилишга қаратмоқда.
Шу мақсадда “Реал” Мбаппенинг ватандоши Иброҳим Конате билан шартнома имзолади. Шунингдек, у билан “Монако”да бирга тўп сурган Бернарду Силва ҳам жамоага таклиф этилди.

Фикрлар