
“Реал” Мбаппенинг терма жамоада ўйнашига қарши
Испания чемпионатининг еттинчи турида Килиан Мбаппе “Вильярреал”га қарши учрашувда гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшган эди.
Бироқ франциялик футболчи 81-дақиқада тўп киритганидан икки дақиқа ўтиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Мбаппе мушагида оғриқ сезгани боис захирага олинган.
Шунга қарамай, Килиан Франция терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига йўл оладиган бўляпти.
L'Equipe нашрининг ёзишича, Мбаппе ўнг тўпиғидаги жароҳатини оғирлаштириб олгани туфайли Мадрид клуб раҳбарияти ҳужумчининг пойтахтда қолишини истаяпти.
Франция терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш турнирида 10 октябрь куни Озарбайдон футболчиларини қабул қилади. Уч кундан кейин францияликлар сафарда Исландия терма жамоаси билан куч синашади.
Фикрлар