“Реал” мухлисларига нохуш хабар

  • 28 Sep 16:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” еттинчи тур учрашувида “Лас-Пальмас”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бироқ бу ғалаба мадридликларга қимматга тушди.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти 30 сентябрь куни чемпионат пешқадами “Жирона” майдонида бўладиган навбатдаги тур ўйинида икки етакчи ҳимоячидан фойдалана олмаслигини маълум қилди.

- Давид Алаба учрашувда жароҳат олди ва “Жирона”га қарши ўйнамайди. Антонио Рюдигер ҳам шикастланган, - деди Карло Анчелотти.

Испания чемпионатида 19 очко жамғарган “Жирона” пешқадамлик қилмоқда. Бу жамоа ўз тарихида илк бор мусобақа жадвалини бошқариб турибди.

“Реал” футболчилари айни пайтда бир очко кам жамғарган ҳолда иккинчи поғонадан жой олган. Кучли учликни 17 очко тўплаган “Барселона” якунлаган.

Comments

You must be logged in to commet!