“Реал” мухлисларига хушхабар
“Реал” мавсум бошиданоқ айрим етакчи ўйинчиларнинг жароҳати туфайли таркиб масаласида муаммога дуч келаётган эди.
Marca нашрининг ёзишича, уч нафар футболчи жароҳатидан қутилиб, сафга қайтган ва майдонга тушишга тайёр. Гап ҳужумкор футболчи Жуд Беллингем, таянч ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ва марказий ҳимоячи Эдер Милитао ҳақида кетмоқда.
Манбага кўра, ҳар учала чарм тўп устаси умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда ва жисмоний тайёргарлик даражаси учрашувларда қатнашиш учун етарли экани аниқланган.
“Реал” Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни сафарда “Реал Сосьедад” футболчиларига қарши ўтказади.
Фикрлар