“Реал” олаверсин! Суперклуб Олисе трансферидан воз кечди
Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” ёзги трансферлар ойнаси даврида “Бавария” ҳужумкор футболчиси Майкл Олисе учун курашга қўшилмасликка қарор қилди.
Франциялик футболчи шу ёзда Мюнхен клубини тарк этиши мумкин. Ҳозирча унинг асосий даъвогари сифатида Мадриднинг “Реал” клуби кўрилмоқда.
L'Equipe нашри маълумотига кўра, ПСЖ молиявий имкониятга эга бўлишига қарамай, Олисе учун курашга аралашмайди. Парижликлар раҳбарияти худди шундай позицияда ўйнайдиган, аммо арзонроқ футболчиларни афзал кўрмоқда.
Манбага кўра, ПСЖ ушбу позицияга ҳозирча икки футболчи – Магнес Аклиуш (“Монако”) ва Ян Диомандени (“РБ Лейпциг”) мўлжаллаб турибди.
Transfermarkt маълумотларига кўра Магнес Аклиуш 50 миллион евро, Ян Диоманде 90 миллион евро, Майкл Олисе эса 150 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар