Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Олисега ўрнибосар топди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

«Реал» Майкл Олисени олиш қийин бўлса, қанотда Арда Гюлерга асосий ўрин бериши мумкин

"Бавария" ярим ҳимоячиси Майкл Олисега "Реал Мадрид" ҳануз жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ франциялик футболчини қўлга киритиш жуда мушкул бўлиши айтилмоқда.

Манбага кўра, мадридликлар Олисе трансфери амалга ошмай қолган тақдирда, унга ўринбосар сифатида аллақачон номзод тайёрлаб қўйган. Жозе Моуриньо жамоа қанотида Арда Гюлер ўйнашини истамоқда.

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Реал" таркибида 112 та ўйин ўтказган. У шу вақт ичида 18 та гол урган ва 25 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали Арда Гюлернинг бозор қийматини 90 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ