"Реал" қишда ҳимоячи олмайдиган бўлди

  • 21 декабрь, 2024, 13:34
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳозирча жамоанинг ҳимоя чизиғига янги футболчи қўшишга шошилмаяпти, деб хабар бермоқда Relevo портали.

Манбанинг таъкидлашича, бунинг сабаби, тез орада "қироллик" клубига австриялик Давид Алаба қайтиши керак. Ҳимоячи универсаллиги билан ажралиб туради ва ҳимоя чизиғининг бир нечта позицияларида ўйнай олади.

Эслатиб ўтамиз, Давид узоқ вақт давомида тиззасидан олган жароҳат сабаб майдонга тушмаган.

32 ёшли австриялик футболчи 2021 йилнинг ёзида "Реал" клубига ўтган. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2026 йилнинг июн ойида тугайди. Футболчининг трансфер қиймати 15 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!