"Реал" рекорд даражада фойда кўрди
«Реал Мадрид» йиллик даромади 1,221 миллиард еврога етган дунёдаги илк спорт клуби бўлди.
«Реал Мадрид» клуби 2025–26 йилги молиявий мавсум якунларини эълон қилди ва тарихидаги энг юқори даромадга эришганини маълум қилди. Клуб ҳисоботига кўра, трансферлардан тушган маблағларсиз операцион даромад 1 миллиард 221 миллион еврога етган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 3,1 фоизга кўп.
Ҳисоботда алоҳида таъкидланишича, «Реал» дунёда йиллик даромади бундай кўрсаткичга етган илк спорт клуби бўлди. Даромад ўсишига асосий омил сифатида «Сантьяго Бернабеу» стадионидан тушаётган маблағлар ва тижорат фаолиятидан олинаётган даромадлар кўрсатилган.
Июн ойи якунига келиб, стадионни реконструкция қилиш лойиҳасини ҳисобга олмаган ҳолда, клубнинг соф қарзи 8,7 миллион еврога тенг экани қайд этилган.

Изоҳлар (0)