«Реал» Рио Нгумоага қизиқмоқда
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал» «Ливерпуль»нинг 50 миллион евро баҳоланган ёш вингери Рио Нгумоани трансфер мақсади сифатида кўриб чиқмоқда.
«Ливерпуль» вингери Рио Нгумоа «Реал»нинг янги трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, мадридликлар футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Ливерпуль» бу борада қатъий позицияни эгаллаган. Англия гранди вингернинг жамоадан кетиши бўйича ҳар қандай музокараларни тўхтатган.
Рио Нгумоа «Ливерпуль» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда клуб тизимига қўшилган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)