"Реал": Родри келса, сен кетасан!
Мадриднинг «Реал» жамоаси «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди.
Бу ҳақда журналист Рамон Альварес хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, испаниялик хавбекнинг келиши мадридликларни ярим ҳимоя чизиғидаги бир футболчи билан ажралишга мажбур қилади.
Клуб раҳбарияти таркибдан жой очиш мақсадида франциялик легионер Орельен Тчуаменига трансфер учун рухсат бериши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Тчуаменининг ўзи «Реал» сафида қолишни истамоқда. У янги шартнома имзолаган пайтда, клуб Родрини олишни режалаштирмаган эди.

Фикрлар