"Реал" Родрини ололмаганидан афсусда
Ali Ahmadxo’jayev
Бу футболчи рақибни кучайтириб юборди
«Реал» ёзги трансфер ойнасини ортида қолдирган бўлса-да, клуб ичида ҳали ҳам бир афсус ҳисси сақланиб қолган. Mundo Deportivo нашри ёзишича, мадридликлар ярим ҳимоячи Родрини қўлга кирита олмаганидан жуда афсусда.
Манбага кўра, «Сантяго Бернабеу» раҳбарияти жамоа марказий зоналарида муаммолар ҳали ҳам етарлича эканини тан олаяпти. Клуб яқин йилларда жамоани тарк этиши кутилаётган Тони Кроос ва Лука Модричнинг ўрнини босадиган янги етакчи ярим ҳимоячи изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Родри 60 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтган эди. Унга жиддий даъвогарлардан бири айнан «Реал» бўлган, аммо футболчи ўз танловини каталонияликлар фойдасига қилиб, улар сафига қўшилишни маъқул кўрди.

Изоҳлар (0)