“Реал” Серхио Рамосга кутилмаган муносабат қилди
“Реал”нинг ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келаётганидан хабар топанган Серхио Рамос собиқ клубига ўз хизматларини таклиф қилган эди.
Гап шундаки, Эдер Милитао яна жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин Карло Анчелотти марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.
Вазият мураккаблигига қарамай, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ва директор Хосе Анхель Санчес 38 ёшли футболчини ортга қайтариш фикрини қабул қилмади.
Серхио Рамос 2005-2021 йиллар давомида “Реал” сафида тўп сурган. Мадрид суперклубида барча турнирларда 671 маротаба майдонга тушиб, 101 та гол ва 40 та ассист муаллифи бўлган.
Тажрибали ҳимоячи ёзда “Севишья” билан шартномаси тугаганидан бери ишсиз юрибди. Рамос бир неча клублар билан музокарага киришди, бироқ турли сабабларга кўра, улар билан бир тўхтамга кела олмади.
Фикрлар