«Реал Сосьедад» «Челси»дан Саррани сотиб олганини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клубига тегишли марказий ҳимоячи Мамаду Сарр мавсумни Испанияда давом эттиради. Сан-Себастьяннинг «Реал Сосьедад» жамоаси уни ижара асосида ўз сафига қўшиб олгани ҳақида хабар берди.

20 ёшли футболчи ўтган ёзда «Страсбург» таркибидан «Челси»га ўтган эди. Лондонликлар ёш ҳимоячи учун 14 миллион евро тўлаган. Шу билан бирга, у жорий йил феврал ойигача собиқ жамоаси «Страсбург» шарафини ҳам ижара асосида ҳимоя қилди.

«Челси» таркибида Сарр жами етти ўйинда майдонга тушди. У бу беллашувларда гол ёки ассист қайд этмади.

Саррнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йиль июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!