“Реал” трансферни расман эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби расмий сайти орқали “Интер” ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфриснинг трансфери амалга ошганин эълон қилди.

Нидерландиялик футболчи билан имзоланган шартнома 2030 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари “Қироллик клуби” 30 ёшли футболчи учун Италия чемпионига 20 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Думфрис 2021 йилнинг ёзидан бери “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Тажрибали ҳимоячи бу вақт мобайнида миланликлар таркибида жами 207 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари 27 та гол ва 28 та ассист ҳам қайд этган.

Думфрис “Интер” жамоаси таркибида икки маротаба Италия чемпиони ва уч марта мамлакат кубоги соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!