“Реал” ва “Барса” додини берадиган ягона жамоа пайдо бўлди

Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган  “Атлетик” 2024 йил давомида испан футболи грандлари – “Реал” ва “Барселона”ни ер тишлатган ягона жамоага айланди.

Иқтидорлари билан қадрланадиган “Атлетик” куни кеча Испания чемпионатининг 19-турида амалдаги чемпион “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, стадионга келган мухлисларини беҳад қувонтирди.

Бунгача бильбаолик чарм тўп усталари январда Испания кубоги доирасида ўтказилган беллашувда “Барселона”ни 4:2 ҳисобида таслим қилган.

Opta статистика порталининг маълум қилишича, жорий йил давомида ҳеч бир жамоага ҳам “Реал”, ҳам “Барселона”ни мағлуб этиш насиб қилмаган.  

Бош мураббий Эрнесто Вальверде шогирдлари Испания чемпионатида юқори ўринлар ва Еврокубоклар йўлланмаси учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!