"Реал" ва "Ливерпуль" "Бавария" юлдузини олмоқчи
Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисега "Реал" ва "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, мюнхенликлар франциялик футболчини жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Хабарларга кўра, "Бавария" раҳбарияти Олисе билан амалдаги шартномани узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги келишув 2029 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Майкл Олисениинг бозор қиймати 170 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Бундеслигада ярим ҳимоячи тўрт ўйин ўтказиб, тўртта гол урди.

Фикрлар