"Реал" ва МЮ бир футболчи учун курашмоқда

CHERY AUTO

"Лилль" клуби яримҳимоячиси Аюб Буаддига топ жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Footmercato" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манбада ёзилишича, франциялик футболчига "Реал Мадрид", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби 18 ёшли футболчи билан яқинда шартнома имзолаган бўлса-да, ярим ҳимоячи учун фойдали таклиф олган тақдирда уни қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Буаддининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсум "Лилль" сафида 18 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!