“Реал”: Винисиус ўрнига Холанд!
“Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуби билан амалдаги шартномаси якунлангач, пойтахт жамоасини тарк этиши мумкин.
Журналист Карлос Карпионинг маълум қилишича, ҳозирги вақтдаги энг эҳтимоли баланд сценарий бразилиялик футболчи 2027 йил ёзида мадридликлар сафини эркин агент сифатида тарк этиши бўлиб турибди.
“Қироллик клуби” эса, Винисиуснинг ўрнига “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни таклиф қилиш бўйича бир қарорга келиб бўлган.
Винисиус билан янги шартнома бўйича музокаралари икки йил давомида ҳали илгари силжигани йўқ. Томонларнинг талаби бир бирига яқин ҳам келмаяпти.
Винисиус Жуниор 2018 йилда Бразилиянинг “Фламенго” клубидан «Реал»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали Винисиуснинг бозор қийматини 140 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар