Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Винисиусга бир ой муҳлат берди

Вақт кетди...

Испания оммавий ахборот воситаларида ҳозирги пайтда ўйини ўхшамаяётган ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳақида катта таҳлилий мақола эълон қилинди. Унда таъкидланишича, «Реал» клуби футболчининг ҳолатини атрофлича ўрганиб чиққан ва хулоса аниқ: Винисиуснинг муаммолари фақат спортга оид. Унинг ўйини пасайишига таъсир қиладиган ташқи омиллар аниқланмаган.

Маълумотларга кўра, бош мураббий Жозе Моуриньо Винисиусга энг яхши спорт формасини қайта топишда ёрдам бериш ниятида. Бироқ у жамоа манфаатларини биринчи ўринга қўяди. Агар жамоа учун шундай тўғри келса, бразилиялик ҳужумчи маълум вақт захирада қолиши мумкин.

«Реал» раҳбарияти шу билан бирга Ян Диоманде чап қанотда жуда самарали ўйнаётганини қайд этмоқда. Мадрид клуби Винисиуснинг ўйин амалиёти Диоманденинг ўсиши ва ривожига тўсқинлик қилишини истамайди. Бу ҳақда El Debate нашри хабар берди.

«Винисиусда вазиятни тузатиш учун бир ой вақт бор. Декабрь ойидаги сафар ўйинлари – «Арсенал» ва «Атлетик»га қарши баҳслар – унинг учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин», – дея ёзади испан манбаси.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ