«Реал» Винисиусга нарх қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Винисиус учун нархни белгилади, аммо шартномани узайтириш бўйича келишув йўқ. 
 

Манбаларга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес 26 ёшли бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор учун трансфер нархини аниқ белгилаб олган. Маълумотларга қараганда, мадридликлар футболчини камида 160 миллион евро эвазигагина қўйиб юборишга тайёр.
 

Айтилишича, агар таклиф қилинган сумма шу миқдордан паст бўлса, «қоракўзлар» умуман музокара столига ўтирмайди. Аввалроқ, Винисиусга Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 

Бразилиялик форварднинг «Реал» билан амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар мўлжалланган. Винисиус томони вакиллари битимни узайтириш учун 15 миллион евро миқдорида «содиқлик бонуси» тўланишини, шунингдек, маош оширилишини талаб қилмоқда. Клуб эса ҳозирча бу шартларга рози эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!