"Реал" Винисиусга ўринбосар топди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" "Атлетик Билбао" вингери Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Fichejes" нашри хабар бермоқда.  

Tecno

Манбада ёзилишича, мадридликлар испаниялик футболчини жамоани тарк этиши мумкин бўлган Винисиусга ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Атлетик" клуби 23 ёшли футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Бу нарх эса "қаймоқранглилар"ни қўрқитмаябти.

Никонинг айни вақтда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 70 миллион ташкил этади. Унинг "Билабао" билан амалдаги шартномаси 2035 йилгача амал қилади.,

Эслатиб ўтамиз, Уильямс жорий мавсум "Атлетик Билабао" сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!