"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолди. Бу ҳақда Оkdiario нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар бразилиялик футболчи олдига кескин талаб қўйган: ёки у шартномани узайтиради, ёки ёзда сотувга қўйилади.
Яқин вақт ичида томонлар янги битим бўйича келишувга эриша олмаса, "Реал" ўз юлдузини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Винисиус Жуниор 2018 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида 53 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли пас берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар