Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди

Томонлар хайрлашиши мумкин

«Реал Мадрид» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажаги борасида якуний қарор қабул қилиши учун аниқ муддат белгилади. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, мадридликлар бразилиялик форвард шартнома масаласини август ойи бошига қадар ҳал қилиб олишини истамоқда. Ҳозирги келишувга кўра, футболчи клуб билан 2027 йил ёзигача боғланган.

Хабарда таъкидланишича, агар Винисиус августгача шартномани узайтиришга розилик билдирмаса, «Реал» уни трансфер рўйхатига қўйишга тайёр. 

Мадрид клуби ўз етакчиларидан бири билан айнан шу ёздаёқ хайрлашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ