"Реал" янги футболчи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал»нинг янги номзоди маълум бўлди. Европа оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, «Реал» клуби «Штутгарт» ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, немис футболчисини ўз сафларига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Қаймоқранглилар» 23 ёшли ярим ҳимоячи учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Ангело Штиллер 2023 йилдан буён «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилмоқда. У бундан аввал «Хоффенхайм» таркибида тўп сурган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!