"Реал" янги вундеркинд топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид»клуби скаутлари  «Расинг» жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Мартинеснинг ўйинини диққат билан кузатмоқда.

Madrid Universal нашрининг Diario ASга таяниб хабар беришича, мадридликлар 19 ёшли футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Энг қизиғи, ёш истеъдод учун тўланадиган тўлов нисбатан арзон – амалдаги шартномасидаги тўлов миқдори бор-йўғи 3 миллион евро этиб белгиланган.

Серхио Мартинес яқинда бўлиб ўтган Ла Лиганинг биринчи турида «Вильярреал»га қарши учрашувда (2:2) гол урди. Бу унинг катталар футболидаги илк расмий голи сифатида қайд этилди.

Умуман олганда, ёш ярим ҳимоячи «Расинг»нинг асосий жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказган. Шу вақт мобайнида у бир голдан ташқари, бир голли узатма ҳам амалга оширишга улгурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!