"Реал" янги юлдузни нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа матбуотига кўра, «Ювентус» жамоасида тўп сураётган вингер Кенан Йилдиз ҳанузгача Мадриднинг «Реал» клуби диққат марказида қолмоқда.

Маълумотларга қараганда, футболчи Турин жамоасига содиқ ҳисобланади. Бироқ уни узоқ муддатга сақлаб қолиш учун «Ювентус» яна Европа футболи элитасига қайтиши, яъни юқори савияда мунтазам кураш олиб бориши талаб этилади. 

Йилдиз билан амалдаги шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 75 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Кенан Йилдиз ҳозиргача «Ювентус» таркибида А Серияда 99 ўйин ўтказган. У шу баҳсларда 19 та гол урган ва жамоадошларига 13 марта ҳал қилувчи пас берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!